10:00 / 28.06.2020
2 433

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7700дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7700дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

27 июнь куни 255та янги ҳолат аниқланди ва 202 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 5240 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2465 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7700дан ошди