21:02 / 29.06.2020
2 220

Бугун 167 беморга жавоб берилди, шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 5500га яқинлашди

Бугун 167 беморга жавоб берилди, шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 5500га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Бухоро ва Самарқандда яна 70 киши коронавирус инфекциясидан тузалиб чиққани ва шу вақтгача соғайганлар сони 5496 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 19 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 3234 нафар бемор соғайган.
Бухоро вилоятида Covid-19’дан тузалганларнинг сони 490 нафарга етди.

Бугунги кунда Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 281 нафарни ташкил қилмоқда.
Самарқанд вилоятида эса жами 393 нафар инсон касалликдан фориғ бўлди.

Бундан аввалроқ кун давомида Тошкент ва Сурхондарёдаги тиббиёт муассасаларида жами 97 бемор соғайгани ҳақида хабар берилганди.
Шу тариқа, бугун Ўзбекистонда жами 167 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 5496 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда 2680 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда кунлик тузалишлар сони бўйича рекорд натижа 27 июнь куни қайд этилган, ўша куни жами 202 беморга жавоб берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун 167 беморга жавоб берилди, шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 5500га яқинлашди