
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 29 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8222 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 274та янги ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкент, Сурхондарё, Бухоро, Наманган ва Самарқандда жами 167 киши соғайиб, шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5496 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2702 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар