
Ўзбекистонда вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Юқорида келтириб ўтилган тартиб «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Президент томонидан имзоланган қонунда белгиланган.
Шу билан бирга, маҳкум аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.
Жумладан, маҳкум аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил-колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.
Шунингдек, маҳкумларнинг жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.
Вояга ЕтмаганМаҳкумларнинг ҲуқуқлариУчрашувлар ЧекловлариЎзбекистон РеспубликасиАдлия ВазирлигиМаҳкум Аёллар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар