
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан юртимизга олиб келинган ошхона анжомлари ва югуриш йўлаклари “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Текширув давомида божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилиги, жумладан товарнинг қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини белгиловчи сертификатлари, шунингдек инвойс ва ўров варақларида юк жўнатувчининг муҳр излари репрография усулида рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланди.
Натижада, 240,4 миллион сўм миқдоридаги давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳриКонтрабандага қаршиБожхона бошқармасиОшхона анжомлариСурхондарё вилоятиХорижий мамлакатлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар