07:57 / 05.07.2020
3 670

"Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади

"Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади
Тошкент вилоятида туристик сезон ўз фаол фазасига кирди ва бошқа вилоятлар аҳолисини қарши олишга тайёр, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги туризм департаментининг туристик инфратузилмани мувофиқлаштириш бўйича бошқарма раҳбари Эркин Норбоев.

Норбоевнинг сўзларига кўра, ёзги дам олиш мавсумида маҳаллий аҳоли халқаро рейслар очилишини кутиб ўтирмасдан, "Ўзбекистон Швейцарияси" номини олган - сўлим Бўстонлиқ гўшасида дам олишлари мумкин.

Коронавирус пандемия туфайли туризм соҳаси катта инқирозларга юз тутганига қарамай, вилоят мутасаддилари бош вазир топшириғига асосан Бўстонлиқ туманидаги дам олиш гўшалари, тоғли ҳудудларда маҳаллий туристларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун чўнтакбоп шарт-шароитларни яратмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрадиган туристлар учун бу ерда енгил конструкцияли палатка-шаҳарчалар, кэмпинглар ва контейнерли қурилмалар бунёд этилмоқда.

"Улар кенг оммага мўлжалланган ва чўнтакбоп нархларда бўлади", - дея аниқлик киритди Норбоев.
Шунингдек, йўл олди инфратузилмаси бўйлаб ҳам қулай ва арзон турар-жойлар: меҳмонхоналар, хостеллар ва меҳмон-уйлар вужудга келтирилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Туристлар хавфсизлиги учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Бу учун нафақат туризм департаменти ходимлари, балки тегишли инструктаждан ўтган туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь санасидан Ўзбекистоннинг "яшил" ва "сариқ" ҳудудларида ички туризм қайта йўлга қўйилган эди. Туроператорлар, турагентликлар, маданият объектлари санитария-гигиена нормалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини бошлашлашлари белгиланганди.

Манба: Sputnik

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади