13:40 / 07.07.2020
2 579

Наманганда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Наманганда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди
Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ 30 июнь куни Жиноят қидирув бўлими ва ДХХ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, наманганлик фуқаро 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсга қимор учун хонадонида шароит яратиб берган.
Воқеа жойидан жами 34 867 000 сўм пул, 1120 АҚШ доллари ва хонадон эгаси учун ажратилган 340 000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олиниб, мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Айни пайтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бунга қадар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғонада яшаш уйида ташкил этилган қиморхоналар фаолиятига чек қўйилиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди