20:32 / 07.07.2020
2 904

Ҳабибулла Оқилов: «Коронавирус бор ва унга жуда жиддий қараш керак»

Ҳабибулла Оқилов: «Коронавирус бор ва унга жуда жиддий қараш керак»
Ўзбекистон коронавирусга қарши курашга етарли даражада тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов “Ўзбекистон24” телеканали орқали чиқишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, республикадаги барча шифохоналарда етарлича жойлар мавжуд, барча жиҳозлар, дори-дармонлар, лабораториялар етарли, шифокорлар коронавирус шароитида ишлаш бўйича тайёргарликдан ўтган.

Аммо қарс икки қўлдан чиқади. Халқ ҳам вазият жиддийлигини тушуниши лозим. Ҳозирда бизда вафот этганларнинг 13 фоизи 40 ёшгача бўлса, минг афсуски, 3 фоизи 20 ёшгача бўлганлардир. Одамлар бунга жиддий эътибор қаратишлари керак. Талаб қилинадиган нарсалар эса жуда оддий: гигиена қоидаларига риоя қилиш ва ўзини эҳтиёт қилиш. Афсуски, орамизда шундай одамлар борки, улар “коронавирус бор нарсами ўзи? Масалан, мен кўрмадим. Бирорта ҳам танишим, қариндошим бундай касал бўлмади”, деб очиқчасига гапириб юрибди. Одамлар ниқоб тақмаяпти, бир жойда кўпчилик бўлиб тўпланмоқда”, деди Оқилов.

Унинг таъкидлашича, ўзини ўзи эҳтиёт қилиш инстинкти барча учун одат тарзига айланиши керак.

Коронавирус бор ва унга жуда жиддий қараш керак. Чунки ривожланган мамлакатларда вазиятни етарлича баҳоламаслик аянчли оқибатларга олиб келаётганини кўриб турибмиз. Бизда вазият нисбатан яхши, ўлим даражаси 0,03 фоиз. Аммо вазият эртага бутунлай ўзгариб кетиши мумкин, бундан ҳеч ким суғурталанмаган. Халқ тўғри тушуниши ва тўғри ёндашиши керак”, деди профессор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳабибулла Оқилов: «Коронавирус бор ва унга жуда жиддий қараш керак»