10:41 / 08.07.2020
3 117

Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Тошкентда 1 июль куни шифохонага ётқизилган 64 ёшли бемор аёл Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.

«Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

У постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.
3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва Covid-19 инфекциясига намуна олинган.

Унга Covid-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган. Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 41-ўлим ҳолати бўлди.
Пандемия даврида Тошкентда 25, Наманганда 4, Самарқандда 3, Бухоро, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида биттадан ўлим рўй берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди