14:15 / 09.07.2020
2 901

Коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкин

Коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкин
Нурмат Отабеков.
Фото: Видеолавҳадан скриншот

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Анжуманда мутахассислар олдинда жиддий вазият турганини қайд этишди.

«Бу ерда фақат тиббиёт, Ички ишлар, Миллий гвардия, ОАВ, ҳокимликлар ёки муайян соҳа вакиллари ишни қилади дейдиган бўлсак, бўлмайди. Айнан қарс икки қўлдан чиқадиган вазият мана бугун биз учун асқотади. Шундай экан, халқимиз мутахассисларнинг фикрини тинглаб, унга амал қилмас экан, биз вазиятни барқарорлаштира олмаймиз», — дея таъкидлади Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.

Шунингдек, мутахассис коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмади.
«Бир жиҳатга эътибор берайлик. Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йилда 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз. Биз биринчи аниқлаган беморимиздан сарҳисобни бошладик. Шундан кейин статистик рақамлар шаклланди», — деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкин