1 800
Ўзбекистонда Жанубий Кореяга қараганда «деярли икки баробар кўп» тест олинаётгани айтилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев фуқаролар ўзларида коронавирус белгиларини сезмаётган бўлса, ўз-ўзича бориб тест топшириш керак эмаслигини таъкидлади.
«Аҳолидан ҳам илтимос қиламан, тест биринчи навбатда беморлардан, карантиндаги фуқаролардан ва клиник белгилари бор шахслардан олинади. Айнан шу тоифа фуқаролардан биринчи навбатда тест олинади. Ундан кейин бошқа аҳоли қатламларидан.
Ҳеч қайси давлат юз фоиз аҳолини тест билан қамраб олмаган. Бунинг имкони йўқ. Мисол келтираман, Жанубий Корея давлатида ҳам Ўзбекистондаги каби кунига 20 мингта тест олинади. Бу – мингта аҳолига ўртача 26тани ташкил этади. Энди Ўзбекистонни олсак, биз ҳам кунига 22 мингта тест оламиз, бу – минг нафар аҳолига нисбатан 42 кишини ташкил этади. Демак, деярли икки баробар кўп.
Мен нимага эътибор қаратмоқчиман, биз биринчи навбатда тартиб-интизомга риоя қилишимиз керак. Тўғри, соғлиқни сақлаш тизими ўз вазифасини бажаради. Лекин аҳоли санитария-эпидемиология талабларига албатта риоя этиши керак», – деди Ўзбекистоннинг бош давлат санитария врачи 12 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
“Ўзгидромет” 11 май куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди