Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан курашда карантин мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва натижа бермоқда. Зарурат бўлса, мазкур тартиб доирасида вазиятга қараб қўшимча чекловлар киритилиши ҳам мумкин.
Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов АОКАда ўтказилган брифингда пандемия даврида Ўзбекистонда нима сабабдан фавқулодда вазият эълон қилинмаётганига изоҳ берди.
«Дунё мамлакатлари тажрибаси коронавирусга қарши кураш натижалари фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазият, комендантлик соати, карантиннинг алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон қонунчилиги ҳам фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазият, карантин тартиби киритилишига имкон беради. Конституциянинг 93-моддаси 19-бандига мувофиқ, президент фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, республиканинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этиши мумкин», дея изоҳ берди Музраф Икромов.
Вазир ўринбосари «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуннинг 3- ва 31-моддаларига биноан, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирларини кўзда тутувчи чекловчи тадбирлар, яъни карантин киритилиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Музраф Икромовнинг сўзларига кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан курашда карантин мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва натижа бермоқда. Зарурат бўлса, мазкур тартиб доирасида вазиятга қараб қўшимча чекловлар киритилиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузганлик учун жарималар махсус комиссия қарорларига биноан эмас, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан қўлланаётганини, ҳаммаси қонунчиликка мувофиқ экани ҳам қайд этиб ўтилди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомашинасини совға қилди