10:46 / 14.07.2020
2 618

Нурмат Отабеков профилактика учун тавсия қилинган дориларни санади

Нурмат Отабеков профилактика учун тавсия қилинган дориларни санади
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда мутахассис қуйидаги саволга жавоб қайтарди.

– Бизга «Эргоферон» ичиш кераклигини уйимизга келиб ҳамширалар айтишаяпти. Бу иммунитетни кўтарармиш. Коронавирус юқишига қарши дейишаяпти. Шу ростми?
– Коронавирус инфекциясининг олдини олишда биринчи навбатда санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш зарур. Хамширалар фуқароларга энг авволо шуни тушунтиришлари керак, коронавирус ҳамшира даволайдиган касаллик эмас.

Касаллик профилактикаси учун ёки касаллик белгилари намоён бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, ҳар хил тавсиялар ва рекламадаги препаратлар билан билиб-билмай ўзбошимчалик билан даволаниш натижасида касалликни оғир формасига ўтказиб юбориш мумкин.

Шу билан биргаликда мутахассислар профилактика мақсадида Азитромицин, Плаквенил ва Лопиавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир, Фавипиравир дориларининг биронтасини шифокорлар тавсиясига асосан қабул қилиб туришни тавсия этмоқдалар, – деди Нурмат Отабеков.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)