22:53 / 16.07.2020
2 426

Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди

Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди
16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.

Бундан ташқари, йиғилишда оғир пневмония ва бошқа ўпка касалликлари асоратлари бошланган коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият оғирлигини қайд этиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди