Эронда шаҳар ҳокими қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

Эроннинг Чехормаҳол ва Бахтиёрий вилоятидаги Жунгон шаҳри ҳокими Исмоил Исломий Бобоҳайдарий қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Ҳодиса 2026 йил 28 октябрь куни эрталаб содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вилоят губернатори ўринбосари Абдолали Аржанг маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳар ҳокими ўқотар қуролдан яраланиши оқибатида вафот этган. Вилоят губернатори ўринбосарининг айтишича, дастлабки маълумотлар ҳодисанинг хавфсизликка таҳдид солиш билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
Ҳозирча ҳужум қандай шароитда содир бўлгани, унинг сабаблари ва гумонланувчи ёки гумонланувчиларнинг шахси ҳақида расмий маълумот берилмаган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…