09:53 / 17.07.2020
3 392

Расул Кушербаев «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари» можаросига муносабат билдирган Шоҳрух рэперни олқишлади

Расул Кушербаев «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари» можаросига муносабат билдирган Шоҳрух рэперни олқишлади
Фото: Instagram / Шоҳрух
2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутатлигига сайланган Шоҳрух рэпер, яъни Шоҳрух Шодмонов Telegram’даги каналида «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари можароси»га муносабат билдирди.

- «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари можароси»
Гапирмоқчи эмас эдим, лекин шу масала бўйича кўп саволлар келяпти, фикримни билдириб ўтаман.
Бу дунёда ҳамма одам бир хил эмас, ҳар бир соҳанинг яхши-ёмон хизматчилари бор.

Ўзбекистон Конституциясини ва қонунларини яхшилаб ўрганиш керак. Айниқса масъуллар Конституцияга ва қонунларга сўзсиз амал қилишлари шарт! Шунда ҳозирги пайтдаги каби тушунарсиз ҳодисалар бўлмайди. Бу можароларда ким айбдор ёки айбсизлиги қонунларда аниқ белгилаб қўйилган, қонун баҳо берсин!

Хуллас, бизга сарлавҳада санаб ўтилган баъзи бир масъулларимизни ҳиссиётларга берилиб яратган можароси қизиқ эмас. Бизга уларнинг Конституцияга ва қонунларга тўлиқ риоя қилишлари қизиқ. Шунда тартиб бўлади! Тартибни сақлаш керак! Шундай қийин пайтда айрим хизматчиларнинг бир-бири билан жанжалларисиз ҳам ватанимизда ечишимиз керак бўлган муаммолар жуда кўп!
, - халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашининг депутати Шоҳрух Шодмонов.

Бошқа бир депутат айнан мазкур воқеаларга ОАВ орқали фаол муносабат билдираётган Расул Кушербаев Шоҳруҳ Шодмоновнинг ушбу фикрларига ижобий баҳо берган.

«Шоҳрух рэпер сифатида танилган ва айни вақтда Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати ҳисобланган Шоҳрух Шодмонов «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари можароси» мавзусида муносабат билдирибди.

Замонавий мусиқа санъатининг реп йўналишида ижод қилиб танилган инсоннинг фаол депутат қиёфасида намоён бўлаётгани ва муаммоларга бефарқ эмаслиги кишини қувонтиради. Ўз позициясига эга турли даражадаги фаол депутатлар кўпаймоқда
», – деб ёзган Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб 10 июль куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида суд ходими ва унинг ҳайдовчисига милиция ходимлари томонидан жароҳат етказилгани хабар қилинган. Кейинчалик 15 июлда ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олингани айтилди.

Шунингдек, 15 июлда Сирдарё вилояти назорат-ўтказиш пунктида судья ИИБ ходимлари томонидан калтакланди, шу куни ИИВ тақдим этган видеотасвриларда ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилган судья тез ёрдам машинасини ўтказиб юбормагани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев «Депутат, судья ва ИИВ ходимлари» можаросига муносабат билдирган Шоҳрух рэперни олқишлади