09:12 / 18.07.2020
6 585

Индонезиялик аёлни ютиб юборган даҳшатли питон

Индонезиялик аёлни ютиб юборган даҳшатли питон
7 метр (23 фут) узунликдаги даҳшатли питон индонезиялик аёлни ютиб, ўлдирган. Бундай ҳодисалар ниҳоятда кам учраса-да, аммо Индонезияда сўнгги бир йил ичида питон томонидан содир этилган 2 та ўлим ҳолати кузатилган.

Сулавеси вилоятидаги Муна оролида истиқомат қилувчи 54 ёшли аёл ўтган пайшанба куни полиз маҳсулотларини текшириш маҳалида бедарак йўқолган. Ушбу ҳодисадан сўнг маҳаллий аҳоли томонидан қидирув ишлари бошланиб кетди.

Унинг сандаллари ҳамда ёпинчиғи бир кундан сўнг топилган. Маҳаллий аҳоли теварак атрофни синчиклаб қарашганда қорни қимирламай ётган баҳайбат питонни кўришди.

Маҳаллий полиция бошлиғи Ҳамканинг AФП агентлигига хабар беришича, аҳоли илон қурбонни ютиб юборганига шубҳа қилиб, уни ўлдиришган ва боғдан олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Илонни қорнини очганда, не кўз билан кўришсинки, ичидан жабрланувчининг жасади чиққан. Ушбу ҳодисанинг видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Индонезиялик аёлни ютиб юборган даҳшатли питон