12:23 / 18.07.2020
3 157

103 шифокори: «Бизни айбламанг»

103 шифокори: «Бизни айбламанг»
Айни пайтда Тошкент шаҳрида пандемия авжида. Шаҳар аҳолисида вирусли юқумли инфекция кўпайган.
Лекин бу пандемия пайтида жанг қилиб ишлаётган 103 ходимларига асоссиз айбловлар қўйилмоқда. Сизга 103нинг кеч бораётганлигида оддий ходимнинг айби йўқ. Бу муаммо Соғлиқни Сақлаш бошқарув аппарати муаммоси ва жуда кўп юклама, ресурслар етишмаётганлиги билан боғлиқ.

1) 103 ходими роботдек ишламоқда, ҳатто ҳожатга боролмаяпти. Одатда 200-250 чақирув бўлган туманларда ҳозир 650-700 чақириқ бўлмоқда. Яъни, 103 ходимлари 3 баробар юклама билан ишламоқда.

2) Кечки пайт соат 18-19 ларда тушлик қилишмоқда. У ҳам бўлса, кўчада у бу егулик еб олишмоқда. Тун соат 01:00-02:00 ларда эса кечки овқатни ейишмоқда. Халқдан илтимос, агар кўчада овқат еб турган тез ёрдам машинани кўрсангиз расмга тушириб бошқача талқин қилманг. Хонадонингизга борганда ақалли 1 пиёла чой беринг.

3) Шу кунларда тез ёрдамга қўшимча 50 дона эски дамас машиналари берилди. Лекин қўшимча ходимлар ҳисобига эмас, балки 1 та жамоани врач ва фельдшерини алоҳидалаш эвазига машиналарга ходим берилди. Улар 2 киши бажарадиган ишни бир ўзи қилишга мажбур бўлмоқда.

4) Энг асосийси, шу 103 ходимлари ҳар куни Covid-19 билан курашмоқда. Чақириқлар 90 фоиз температура. Жуда кўп беморларда пневмония бор. СЭС ва поликлиника жараённи бошқара олишмаяпти ва 103 га юклама ҳаддан зиёд. Чунки тест топширгандан кейин 5-8 кунгача жавоби чиқмаяпти ва уларга алоҳида COVID га бириктирилган жамоалар эмас, балки умумий 103 ходимлари боришмоқда.

5) Лекин шунча ҳаётини ҳавфга қўйиб ишлаётган 103 ходими пандемия даврида 1 тийин ҳам моддий рағбат ёки 6 фоиз қўшимча ҳақ олгани йўқ.

6) Орамизда Covid юқтириб пневмония бўлиб шифохонада ётган ходимлар кўпаймоқда.

7) Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки бошқа юқори мансабдорлар ҳеч қандай ёрдам беришаётгани йўқ.

Уралов Умиджон, 103 шифокори

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 103 шифокори: «Бизни айбламанг»