
Ўзининг латофати билан барчани ўзига ром қилган Эда Эче 1990 йил 20 июнда Истанбул шаҳрида таваллуд топган. Эче Шишли Теракки лицейини тамомлаган. Лицейни тамомлагач, Истанбулдаги Билги университетининг психология факультетида таҳсил олди. Қолаверса, у ерда санъат тарихи фанидан ҳам сабоқ олган.

Сўнг, ўз иш фаолиятини Санъат галереясида давом эттирди. Мактаб йилларида у театр клубининг аъзоси бўлиб, ўз саҳна кўринишларини намоён этган. Эда Эче бир қанча турк фильмлари ҳамда телесериалларида турли хил ролларни маҳорат билан ижро этган. Ҳозирда “Қора ният” номли турк телесериалида бош қаҳрамон Йилдиз ролини қойилмақом қилиб ижро этмоқда.

Эда Эченинг шахсий ҳаётига назар соладиган бўлсак, у Ферман Aкгул билан 2013 йилдан буён учрашиб юради. Эда Эче ҳозирда 30 ёшни қарши олган бўлса-да, Фермен Aкгулнинг ёши аниқ айтилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар