16:36 / 18.07.2020
4 207

Ерқалампир коронавирус беморлари учун фақат қўшимча ёрдам бериши мумкин

Ерқалампир коронавирус беморлари учун фақат қўшимча ёрдам бериши мумкин
Фото: Getty Images
Бугун, 18 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева аҳоли томонидан юборилган саволларга жавоб берди.
Жумладан, ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалиниб, ерқалампир (хрен) ўсимлигидан даво топганлар ҳақида айтилган ҳолатларга муносабат билдирилди.

«Хрен ўсимлиги кўплаб витаминлар: A, E ва B гуруҳи, аминокислоталар ҳамда микроэлементларга бой. Лекин унинг таркибида С витамини – аскорбин кислотаси йўқ. Хрен коронавирусни даволашда халқ табобати воситаси бўлиши мумкин. Лекин беморда клиник белгилар яққол кўринаётган ва тана ҳарорати кўтарилган пайтда самарали эмас, фақат қўшимча тарзда ёрдам бериши мумкин холос», - деди Феруза Ҳамробоева.

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган «Авиган» дориси ҳақида ҳам маълумот берди.
- «Авиган» таркибидаги биологик фаол модда фавипиравир ҳисобланади. У бир қатор вирус гуруҳларини блоклайди. «Авиган»дан эбола вирусини даволашда ҳам фойдаланилган. Айни пайтда АҚШда унинг бошқача варианти – «Ремдесивир» препаратидан фойдаланилмоқда ва АҚШ бу препаратни етарлича самарали деб ҳисобламоқда.

Тўғри, «Авиган» ҳақида яна бир тадқиқот у коронавируснинг енгил ва ўрта даражаларини даволашда самарали эканини, лекин оғир шаклида унчалик самарали эмаслигини кўрсатмоқда
, - деди Феруза Ҳамробоева брифингда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ерқалампир коронавирус беморлари учун фақат қўшимча ёрдам бериши мумкин