19:26 / 19.07.2020
4 724

Қашқадарёда СЭОМ раҳбарлари 917,8 миллион сўм маблағни талон-торож қилган

Қашқадарёда СЭОМ раҳбарлари 917,8 миллион сўм маблағни талон-торож қилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик марказининг собиқ раҳбари Ш.Ш, вилоят ДСЭНМ (Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази) бўлим бошлиғи Р.Б. мансаб ваколатларини суиистеъмол қилгани аниқланган. Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг расмий каналида хабар қилинишича, айни вақтда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилган.

Маълум қилинишича, вилоят СЭОМ ва ДСЭНМнинг бир гуруҳ масъул шахслари, марказ ҳисобига тушиши лозим бўлган 480,1 миллион сўм маблағларини, марказда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб тўлаб борган. Ишлаган ходимларга ортиқча иш ҳақи ҳисоблангани оқибатда 271,6 миллион сўм давлатга зарар етказган.

Шунингдек, «гипохлорид кальций» дезинфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан 166,1 млн. сўм қиммат нархларда сотиб олинган. Шу тарзда жами 917,8 миллион сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро ва Навоий вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталик марказлари мансабдорлари дезинфекция қилиш воситаларини қиммат нархларда харид қилиш орқали бир неча юз миллион сўм давлат маблағини ўзлаштирганини хабар қилган эди. Шунингдек, Наманган вилоятида 250 млн сўм маблағни талон-торож қилган Санитария-эпидемиология осойишталик маркази шифокорларга жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда СЭОМ раҳбарлари 917,8 миллион сўм маблағни талон-торож қилган