23:21 / 19.07.2020
3 966

«Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши хавфсиз» — мутахассис COVID-19’нинг кечишидаги иситма ҳақида

«Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши хавфсиз» — мутахассис COVID-19’нинг кечишидаги иситма ҳақида
Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева
Тана ҳароратининг кўтарилиши – организмда вирус билан кураш бораётганини кўрсатувчи табиий жараён. 38 даражагача бўлган иситма хавфсиздир, дейди иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Kun.uz сайти ва «Mening yurtim» телеканали ҳамкорликда янги «Tez yordam» кўрсатувини ташкил этмоқда. Унда малакали мутахассислар жонли эфирда телефон орқали келиб тушган коронавирусга оид саволларга жавоб бериб боришади.

19 июль куни дастурнинг илк сонида DeFactum Laboratories тиббиёт клиникаси иммунолог-инфекционисти, тиббиёт фанлари номзоди Азиза Хўжаева COVID-19’да тана ҳарорати кўтарилиши ҳақида сўз юритди.

«Тана ҳароратининг кўтарилиши – организмнинг касалликка универсал реакциясидир. Соғлом тана ЎРВИ, грипп, коронавирус каби касалликларда ўз курашувини иситма орқали намоён қилади. Бу пайтда организмнинг иммун тизими вирус билан курашиш учун интерферон ажратиб чиқаради. Интерферон эса вирусни йўқотиш учун ҳаракат қилади.

Иситма туширилдими, демак, вируснинг кўпайиши учун қулай муҳит қилиб берилди, чунки интерфероннинг ажралиб чиқиши сусаяди.
Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши хавфсиз. Аммо 38 даражадан кўтарила бошласа, кейин парацетамол ёки бошқа дори бериш мумкин.

Шунингдек, бемор турли сабаблар билан (сурункали касалликларнинг мавжудлиги, организмнинг ўзига хослиги, ёш болалар) иситмани оғир кечирса, ўзини ўта нохуш ҳис қилса, иситма туширувчи дори бериш керак бўлади
», – дейди мутахассис.

Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимовага кўра, вирус билан кураш жараёнида ҳаммада ҳам иситма кузатилмаслиги мумкин.

«Ҳарорат ошиши ҳамма беморларда ҳам бўлмайди. Турли гормонлар қабул қилиш, сурункали касалликлар бўлиши натижасида иммунитет заифроқ бўлиши ва иситма намоён бўлмаслиги мумкин.

Коронавирусда иситма кўтарилиши ўртача ҳисобда 5-6 кун давом этиб, шундан кейин 70-80 фоиз бемор тузалиб кетмоқда. Аммо касаллик чуқурлашган, ўпкага ўтган бўлса, иситма узоқ давом этиши мумкин
», – дея таъкидлади Раъно Қосимова.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши хавфсиз» — мутахассис COVID-19’нинг кечишидаги иситма ҳақида