19:55 / 20.07.2020
2 915

«Тўй ортидан аза келиб чиқмасин...» — Бош вазир ўринбосари аҳолини карантинга риоя этишга чақирди

«Тўй ортидан аза келиб чиқмасин...» — Бош вазир ўринбосари аҳолини карантинга риоя этишга чақирди
Бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазирлигига билдирилаётан танқидларга муносабат билдирди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч нарсани эплай олмаяпти, тизим ходимлари ишлай олмаяпти, деган эътирозларни қилмасликни илтимос қилардим. Ўзим коронавирус беморлари даволанаётган бир нечта касалхонага кирдим – шифокорларнинг қанчалик фидокорона меҳнат қилаётганига гувоҳ бўлдим.

Бу соҳа ходимларини асраш ўзимиз учун фойда. Эртага агар улар ҳам зарарланса, ҳаёти хавф остида қолса, фронтнинг олд қаторида турган мутахассислардан айрилиб қолишимиз мумкин.

Ўзимизни ўзимиз асрайлик. Карантин менга таъсир қилмайди, деб ўйламайлик. Биронта ҳудудда 30 кишилик тўй бўлгани йўқ. Кимни алдаяпмиз? Тўйнинг ортидан аза келиб чиқиш эҳтимолини унутмайлик. Жаноза тадбирларини қисқартириш, энг яқинлари билан ўтказиш ҳақида айтилди. Лекин бунга риоя қилинмагач, яна карантин нормаларини қайтаришга мажбур бўлдик
», – деди Мусаев ХПКнинг 20 июлдаги сессиясида.

Ҳукумат вакили, шунингдек, 1 августгача белгиланган карантин чўзилиши эҳтимоли ҳақида гапирар экан, вазиятдан келиб чиқилиши, аммо давлат раҳбари томонидан иқтисодиётнинг барча тармоқлари ишлаши керак, деган талаб қўйилганини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тўй ортидан аза келиб чиқмасин...» — Бош вазир ўринбосари аҳолини карантинга риоя этишга чақирди