12:36 / 21.07.2020
3 314

Коронавирусда сатурацияни ўлчаш қанчалик муҳим? Мутахассис изоҳ берди

Коронавирусда сатурацияни ўлчаш қанчалик муҳим? Мутахассис изоҳ берди
20 июль куни «Тез ёрдам» лойиҳасининг навбатдаги сонида вирусолог Дилдора Секлер коронавирусда сатурация даражасининг аҳамияти ва уни ўлчаш тартиби ҳақида маълумот берди.

«Сатурация бу – ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси. У ўпка ўзидан ўтаётган қонни қанчалик кислород билан таъминлай олаётганини кўрсатади.

Сатурацияни пульсоксиметр номли асбоб билан ўлчаш мумкин. Бунда пульс ва организмдаги кислород миқдорини ҳисоблаган ҳолда, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатиб беради. Нафас қисиши, ҳансираш кузатила бошлаганда пульсоксиметрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Асбоб кўрсатган фоиз 100га қанчалик яқин бўлса, шунчалик ижобий натижа ҳисобланади
», дейди мутахассис.

Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова беморга тез ёрдам кўрсатишда сатурациянинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

«Фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган бригадалар ҳам пульсоксиметр билан таъминланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу орқали беморнинг сатурация даражасини текшириш мумкин. Агар сатурация даражаси 95 фоиздан кам бўлса, уни шифохонага олиб кетиш, 95дан юқори бўлса, уй шароитида даволанишга кўрсатма бериш мумкин», деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусда сатурацияни ўлчаш қанчалик муҳим? Мутахассис изоҳ берди