14:48 / 21.07.2020
3 407

Қорақалпоғистонда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус—Тошкент магистрал йўлини тўсиб қўйди (видео)

Қорақалпоғистонда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус—Тошкент магистрал йўлини тўсиб қўйди (видео)
Кадр: YouTube
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида бир гуруҳ фуқаролар сув танқислигидан норози бўлиб, Нукус—Тошкент магистрал йўлини тўсиб қўйди. Бу ҳақда Telegram’даги «Қорақалпоқ24» канали хабар берди.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, норозилик Беруний туманининг кўпгина қишлоқларида аҳоли томорқасини суғориши учун сув танқислиги кузатилаётгани сабаб юзага келган. Натижада томорқага экилган экинлар жазирама иссиқда қовжираб қурий бошлаган.

«Айрим маҳаллаларда эса одамлар ‘качалка’ қудуқлардан ичимлик суви истеъмол қилади. Қорамоллар эса ариқлардаги сувдан суғорилади. Сув келмай қўйгач, айрим хонадонларда чорва молларининг касалланиш ҳолати кўпайган», — дейилади хабарда.

Фуқароларнинг бир неча соат давомида Найман кўприги яқинида магистрал йўлни тўсиши натижасида узундан узоқ тирбандлик ҳосил бўлган. Воқеалар ривожи ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус—Тошкент магистрал йўлини тўсиб қўйди (видео)