11:30 / 24.07.2020
1 715

Охирги 15 кунда кадастр тизимида 34 нафар раҳбар ва ходим лавозимидан озод этилди

Охирги 15 кунда кадастр тизимида 34 нафар раҳбар ва ходим лавозимидан озод этилди
Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Давергеодезкадастр қўмитаси раисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконини берувчи телеграм бот канал ишга туширилди. Унга келиб тушаётган мурожаатлар асосида фуқаро ва тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида лавозимини суиистеъмол қилиб, вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашаётган, бу соҳада халққа хизмат қилиш эмас балки бошқа мақсадда юрган раҳбар ва ходимлар яққол билиниб қолмоқда.

Фарғона вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 11 та, Жиззах вилоятида 1 та ҳамда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказининг 1 та ЖАМИ 18 нафар раҳбар ва ходимлар ишида кўплаб камчиликларга йўл қўйганлиги учун лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, улар орасида куни кеча Фарғонада бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган Тошлоқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси, Ўзбек давлат ер тузиш-илмий лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа» Фарғона филиали муҳандиси ҳам бор.

Умуман олганда, охирги 15 кун ичида Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги 34 нафар раҳбар ва ходим лавозимидан озод этилди.

"Коррупцион ҳолатлар қаердан ва қандай қилиб келиб чиқаётганини халқимиз, айнан Сиз яхши биласиз. Шу сабабли яна бир бор Сизларга мурожаат қилмоқчимиз.

Ҳурматли фуқароларимиз ҳамда тадбиркорларимиз! Агарда Сиз бизнинг хизматларимиздан фойдаланишда муаммо ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, бизга (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта [email protected]) хабар беринг!" дейилади қўмита хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Охирги 15 кунда кадастр тизимида 34 нафар раҳбар ва ходим лавозимидан озод этилди