date
views 2 804

МИБ Яшнобод туман бўлими томонидан 4 нафар ходим ишга тикланди

МИБ Яшнобод туман бўлими томонидан 4 нафар ходим ишга тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 09.03.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, ундирувчилар И.Олакузов, С.Холмуродов, М.Алмарданов, Э.Халиловларни қарздор “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига ишга тиклаш белгиланган бўлиб, ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси А.Аъзамов томонидан ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздор жамиятга берилган ихтиёрий муддатдан сўнг корхона раҳбарига ижро ҳужжати талаби белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддасига асосан жарима қўлланилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамият томонидан ундирувчилар И.Олакузов, С.Холмуродов, М.Алмарданов, Э.Халиловлар 20.07.2020 йилдаги буйруғига асосан иш тикланган. Ижро ҳужжати талаби тўлиқ бажарилган ва ижро иши юритиш тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Яшнобод туман бўлими томонидан 4 нафар ходим ишга тикланди