16:15 / 25.07.2020
3 789

Самарқандлик 25 ёшли қиз ноодатий ўғрилик қилди

Самарқандлик 25 ёшли қиз ноодатий ўғрилик қилди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилоятида ноодатий ўғрилик содир этилди. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи қиз Самарқанд вилоят Нарпай туманидан юк машинасига Тошкентга бориш учун миниб, ҳайдовчининг пулларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилган.

«Каттақўрғон тумани Омонбой МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Д.Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 июль куни соат 21:30ларда ўзига тегишли «Камаз» русумли юк автомашинасида Нарпай туманидан Тошкент шаҳрига бориш учун йўлга чиқиб, Оқтош ҳудудидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган С.У.ни йўловчи сифатида миндиргани ва соат 23:40ларда Самарқанд шаҳар Ўзбек Тракт кўчасида жойлашган Улуғбек шох бекатига етиб келиб, озиқ-овқат харид қилиш учун автомашинадан тушган вақтида С.У. машина ичида бўлган 5 340 АҚШ доллар ва 3 миллион 600 минг сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганини маълум қилган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. ушланиб, ундан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
», дейилади Самарқанд вилоят ИИБнинг баёнотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)