19:53 / 25.07.2020
2 194

Қандай ҳолатларда коронавирусга чалинган беморлар стационар даволаниши лозим?

Қандай ҳолатларда коронавирусга чалинган беморлар стационар даволаниши лозим?
АОКА ҳузуридаги штабда 2020 йил 25 июль куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифинг давомида Оқилов қуйидаги ҳолларда COVID-19’га чалинган бемор, албатта, стационар шароитда даволаниши лозимлигини маълум қилди:
- ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) – нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;
- тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;
- қоннинг кислород билан таъминланиш фоизи 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пулсоксиметр ёрдамида аниқланади);
- қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);
- юрак уришининг тезлашиши – пулс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;
- беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;
- қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар – диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйракнинг сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши;
- оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан, бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.
Шу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозимлиги қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай ҳолатларда коронавирусга чалинган беморлар стационар даволаниши лозим?