13:33 / 26.07.2020
3 028

Бухоро вилоятида фирибгарлар жиноий гуруҳи 500 минг долларлик келишув устида қўлга олинди

Бухоро вилоятида фирибгарлар жиноий гуруҳи 500 минг долларлик келишув устида қўлга олинди
Фото: Dreamstime
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан вилоят ДХХ билан билан ҳамкорликда сохта қимматбаҳо тошлар ҳамда қалбакилаштирилган тарихий-бадиий буюмларни сотишга ихтисослашган жиноий гуруҳнинг йирик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.С., Ш.С., ва А.М.лар бир дона қора рангли тошни гуёки, олмос эканлигига ишонтириб, алдаш йўли билан фуқаро А.Д.га 500 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4,5 млрд сўм ва 51 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Тадбир давомида фуқаро Н.С., Ш.С., А.М.ларнинг яна бир жинояти фош этилди. Жумладан, жиноий гуруҳ бир дона зар матодан ишланган камар, бир дона чармдан ишланган ҳамён ва бир дона кумушдан ишланган қўлбола муҳрни Бухоро амирларига тегишли экани ва улар тарихий аҳамиятга эга ноёб буюмлар сирасига киришини, фуқаро А.Д.ни янада ишонтириш мақсадида тарихий фотосуратларни қалбакилаштириб, уларни 100 минг АҚШ долларига сотишга урингани аниқланган.

Шунингдек, фуқаро А.М. томонидан келгусида фуқаролар ишончига кириб, уларни алдаш йўли билан ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзида сақлаб келаётган 32 турдаги жами 247 дона турли хилдаги тош ва заргарлик буюмларини ихтиёрий равишда тақдим этгани процессуал расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С., Ш.С., А.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
», – дейилади Бош прокуратура ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятида фирибгарлар жиноий гуруҳи 500 минг долларлик келишув устида қўлга олинди