09:33 / 27.07.2020
1 878

Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмагани аниқланди

Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмагани аниқланди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилди.

Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг хабар беришича, мониторинг натижаларига кўра бугунги кунда жами 9 млрд 9 млн сўмдан ортиқ маблағ тиббиёт ходимларига тўлаб берилмагани аниқланди.

Хусусан:
- Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимларга 6,8 млрд сўм (5,3 млрд сўм тўлаб берилди);
- Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимларга 838,7 млн сўм (426,5 млн сўм тўлаб берилди);
- Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 млн сўм;
- Сирдарё вилоятида 741,2 млн сўм (633 млн сўм тўлаб берилди);
- Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 211 нафар ходимларга 163 млн сўм (тўлиқ ундирилди);
- Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 млн сўм (тўлиқ ундирилди);
- Тошкент вилоятида 23 млн сўм;
- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 млн сўм (тўлиқ ундирилди) миқдорда белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатларга нисбатан таъсир чоралар кўриб борилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмагани аниқланди