18:30 / 28.07.2020
3 713

Фарғонада «Жентра» автомобили ёқиб юборилди (видео)

Фарғонада «Жентра» автомобили ёқиб юборилди (видео)
Фарғона шаҳрининг Юксалиш кўчасида «Жентра» русумли автомобиль ёниб кетди. Воқеа жойидан олинган видеотасвир ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тахминларга кўра, икки қўшни ўзаро гап талашиб, келишолмай қолган.

Натижада, улардан бири автомобилни ёқиб юборган. Уларнинг ўзаро жанжалига нима сабаб бўлгани, автомобиль кимга тегишли экани, унинг ёқиб юборилишига ушбу жанжалнинг қандай алоқаси борлиги номаълум.

Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан зарур куч воситалар ёрдамида дарҳол ёнғин бартараф этилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, шунингдек ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан зарурий экспертизалар тайинланган.

Текширув якунига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», дейилади ИИБ ахборот хизмати баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада «Жентра» автомобили ёқиб юборилди (видео)