14:23 / 29.07.2020
3 481

Молия вазири ўринбосари оламдан ўтди

Молия вазири ўринбосари оламдан ўтди
Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари 55 ёшида молия вазирининг ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда унинг ўлими сабаби маълум қилинмаган. Айрим маълумотларга қараганда, аввалроқ Ё.Турсуновда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлган.

Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.

1993-2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари – бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири бўлган.

2002-2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
2006-2012 ва 2016-2018 йилларда Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи.

Молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимида ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Молия вазири ўринбосари оламдан ўтди