Сўнгги икки сутка ичида – 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Тез ёрдам» хизматига тана ҳарорати кўтарилишидан қилинаётган шикоятлар камайган. Бу ҳақида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева АОКАдаги брифингда маълум қилди.
Ҳамробоеванинг сўзларига кўра, иситма билан боғлиқ мурожаатлар ҳажми 1,2 бараварга қисқарган.
Мутахассис аҳолини иситма, ҳолсизлик каби симптомлар кузатилганда ваҳимага берилмасликка, бу белгилар мавсумий шамоллаш ёки грипп бўлиши ҳам мумкинлигини назардан қочирмасликка чақирди.
«Тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик каби ҳолатлар кузатилганда бу мавсумий шамоллашми ёки Covid-19 эканлигини касалликнинг кечиш муддатидан келиб чиқиб аниқлаш мумкин.
Агар бу мавсумий шамоллаш белгилари бўлса, касалликнинг учинчи кунидан бошлаб беморнинг аҳволида ижобий ўзгаришлар кузатилади. Аксинча, касалликнинг 4-5 кунларидан бошлаб симптомлар кучая бошласа, демак, ташхис Covid-19», дейди Ҳамробоева. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди