10:43 / 31.07.2020
3 131

«Одноклассники»да 26 ёшли йигит билан танишиб, уни «шантаж» қилган "қиз" қўлга тушди

«Одноклассники»да 26 ёшли йигит билан танишиб, уни «шантаж» қилган "қиз" қўлга тушди
Тергов департаменти ижтимоий тармоқда бир йигит билан қиз бола номидан танишиб, унинг суратларини тарқатишини айтиб 5 миллион сўм талаб қилган фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 9 июль куни 26 ёшли М.Э. «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғи орқали ўзини Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи «Шохиста» исмли қиз сифатида таништирган профил эгаси билан танишган.

М.Э. унга расмларини юборганидан сўнг, қиз 5 миллион сўмни банк орқали у айтган пластик карта ҳисобига ташлаб бермаса, интернет тармоғида йигитни шарманда қилишини айтиб «шантаж» қилган.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғидаги мазкур профил эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х. эканли аниқланган. Ф.Х. «ўлжаси»дан талаб қилинган пулнинг маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади департамент хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Одноклассники»да 26 ёшли йигит билан танишиб, уни «шантаж» қилган "қиз" қўлга тушди