15:27 / 31.07.2020
3 386

Коронавирусдан тузалганда ҳосил бўладиган иммунитет неча йилгача етиши мумкин?

Коронавирусдан тузалганда ҳосил бўладиган иммунитет неча йилгача етиши мумкин?
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус бўйича саволларга жавоб берди.

- Иммунитет қанча сақланиши мумкин ва қайта касалланиш мумкинми?
- Короновирусга қарши иммунитет ишлаб чиқилади, бу аниқ.
АҚШ давлатининг эпидемиолог мутахассиси, профессори фикрича, касалланиб тузалганларда иммунитет ҳосил бўлиши 5 йилгача етиши мумкин экан.

- Вирус мутацияга учраши кутилмоқдами ва янги пандемияга олиб келиши мумкинми?
- Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар биолог олимлари, касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Қайсидир манбада вируснинг мутацияси касалликни енгил кечувини келтириб чиқаради деб ҳисобласа, қайсидир олимлар мутация вирусни касаллик чақирувчи қобилиятини янада кучайтиради ва оғирроқ кечиши мумкин деган тахминий ғояларни илгари сурмоқдалар.

Шахсий кузатувлар асосида айтиш мумкинки, мазкур вирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради, шундай муҳитда у жуда тез кўпаяди ва тарқалади ҳамда унинг касаллик чақириш хусусияти кучаяди.

Иссиқ иқлим тарқалувчанликни камайтиради. Тарқалувчанлик камайгани сари вирус юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечиши кузатилади.

- Нега ҳар-хил мамлакатларда турли карантин шароитлари жорий қилинган?
- Ҳар бир мамлакат - алоҳида миллат, алоҳида халқ. Ҳар бир халқнинг ўзининг имкониятлари ва ресурслари мавжуд.
Бироқ, шунга қарамай ҳар бир мамлакат ЖССТ таркибига киради ва ташкилот тавсиялари доирасида карантин чораларини ўз шароитига мослайди.

Бундай шароитда Давлатнинг бош тамойили миллат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу даврни мамлакат ва аҳолига имкон қадар камроқ зарар етказган ҳолда енгиб ўтиш учун барча соҳаларда имкониятлар яратиш бўлмоғи лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан тузалганда ҳосил бўладиган иммунитет неча йилгача етиши мумкин?