20:43 / 31.07.2020
1 104

Ўзбекистонлик 144 нафар меҳнат мигранти чартер рейс билан Россияга ишга жўнатилди

Ўзбекистонлик 144 нафар меҳнат мигранти чартер рейс билан Россияга ишга жўнатилди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ўзбекистонлик 144 нафар фуқаро меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россиянинг Амур вилоятига жўнатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда 31 июль куни 144 нафар ўзбекистонлик Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс билан учиб кетди.

Таъкидланишича, мазкур фуқаролар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Агентликнинг хабар беришича, июнь ойида 33 нафар Ўзбекистон фуқароси йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда ишлаш вақтида меҳнат таътилига чиқиб, Ўзбекистонга қайтган ва коронавирус сабабли иш жойига қайта олмаётган ўзбекистонликларнинг икки гуруҳи иш жойига қайтарилганди. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблашгани сабабли Жанубий Кореяга меҳнат мигрантларини жўнатиш бўйича июль ойига режалаштирилган ишлар кечиктирилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)