22:21 / 31.07.2020
3 795

Юрак хуружи хавфининг кутилмаган аломатлари

Юрак хуружи хавфининг кутилмаган аломатлари
Фото: «Depositphotos»
Британиялик шифокорлар қўл увушиши ва санчилиши юрак касалликлари аломати эканлигини таъкидлашмоқда, дея хабар берди «Express» нашри. Мақолада ёзилишича, қон айланиши бузилиши оёқ-қўлларда санчиқни келтириб чиқаради. Бунга атеросклерозни чақирувчи холестерин даражаси ортиши сабаб бўлади.

Касалликларда қон томир деворларида холестеринли тиқинлар тўпланиб, қон айланишига тўсқинлик қилади. Хасталикнинг кечки босқичларида юрак хуружи ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Профилактика учун шифокорлар Ўрта ер денгизи парҳезига амал қилишни маслаҳат беришади. Унга кўра гўшт истеъмолини камайтириш, сархил мева-сабзавотларни эса кўпроқ ейиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юрак хуружи хавфининг кутилмаган аломатлари