14:23 / 02.08.2020
2 848

Кардиолог коронавирусдан кейин тикланишда зарур бўладиган витаминларни айтди

Кардиолог коронавирусдан кейин тикланишда зарур бўладиган витаминларни айтди
Коронавирусдан соғайганларга соғлиқларини тиклашда D витамини ва В гуруҳи витаминлари қабул қилиш лозим.
Россиялик кардиолог Татьяна Рибка коронавирусга чалиниб, ундай соғайиб кетганлар билан ўз тавсиялари билан бўлишди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, шамоллаш ёки коронавирусга шубҳа пайдо бўлганда ўзининг ва яқинларининг соғлиғини асраш учун ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш лозим. У, шунингдек, шифокор тавсияларига амал қилиш зарурлигини эслатиб ўтган.

Ҳозирда даволаш схемалари ишлаб чиқилган, кўп ҳолатларда уйда ўзини яккалашга риоя қилган ҳолда даволаниш етарлидир. Биз, шифокорлар, юзлаб ҳолатлар мисолида шуни кўрдикки, агар бемор коронавирусдан тўғри даволанса, унинг баъзи асоратлари хавфи минимал бўлади”, деб тушунтирган мутахассис.

Шифокорнинг тавсия қилишича, агар коронавирусдан соғайиб кетгач ҳам дармонсизлик сақланиб қолса, D витамини ва В гуруҳи витаминлари қабул қилиш лозим. Бундан ташқари, меҳнат ва ҳордиқ режимига амал қилиш, кўпроқ сайр қилиш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кардиолог коронавирусдан кейин тикланишда зарур бўладиган витаминларни айтди