Скриншот: Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг қўлга олиниши билан боғлиқ видеотасвир тарқалгани юзасида маълумот берди.
Қайд этилишича, 3 август куни тахминан соат 12:30 ларда ППХ бригадаси 3-батальон 5-отряд ходимлари, сафдорлар Б.Мирзаҳакимов ва А.Худойбердиев Юнусобод тумани Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчаларининг кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган вақтида, чорраҳада икки нафар қиз тиланчилик қилаётганини аниқлаган.
Маълумотларга кўра, ушбу қизлар ўзининг хатти-ҳаракатлари билан йўлнинг серқатнов қисмида авариявий ҳолатни юзага келтириб, транспорт воситалари ҳайдовчиларига халақит берган.
Қизларга ўрнатилган қонун-қоидаларни бузаётганлиги тушунтирилиб, улардан яқин орадаги Юнусобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга боришлари сўралган. Бироқ 18 ёшли С.Э. ва 19 ёшли Ш.А. ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилган ва атрофдаги одамларнинг диққатини тортиш мақсадида шовқин кўтарган. Натижада ходимлар қўшимча кучларни чақириб, қизларни ИИБга олиб келган.
— Shukhrat (@bankir2102) August 5, 2020
«Профилактика инспектори К.Жўраев ушбу фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориб, тиланчилик қилганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилган. Улар томонидан бу ҳолат биринчи маротаба содир этилаётганлиги сабабли қизларга огоҳлантириш берилган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 127-1-моддасига кўра, тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди