21:11 / 05.08.2020
2 220

Ўзбекистонда коронавирусни 5-10 дақиқада йўқ қиладиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистонда коронавирусни 5-10 дақиқада йўқ қиладиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда
Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат»
Ўзбек тўқимачилари 100 фоиз пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар бермоқда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўз сайтида.

Маълум қилинишича, пахта матосига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади.

Лойиҳа ташаббускори «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Cotton Road қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг CHT GmbH ва Швейцариянинг CHT Switzerland AG компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги HeiQ Viroblock инновацион ишланмасини ўзлаштирди. Бу кумуш ионларининг микроқисмлари билан сингдирилган махсус везикуляр таркибий қисмларга эга антивирус ва антибактериал технология орқали пахта матосидан ҳимоя костюмлар ишлаб тизимидир.

Кумуш ионлари бир-бирига қарама-қарши зарядланган вирусларни жалб қилади ва дарҳол уларнинг олтингугурт гуруҳларига боғлайди, кейин везикуляр таркибий қисм вирусни йўқ қилади. Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради. Бу эса ҳозирги вақтда фойдаланилаётган ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

Фото: «Ўзтўқимачиликсаноат»
Қайд этилишича, пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан, спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:
- ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаган ҳолда узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди;
- қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори.
маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.
Инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусни 5-10 дақиқада йўқ қиладиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда