11:13 / 06.08.2020
2 234

Ўзида коронавирус аломатларини сезган бемор қаерга мурожаат қилиши керак?

Ўзида коронавирус аломатларини сезган бемор қаерга мурожаат қилиши керак?
Пойтахтимизда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 та саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинган.

Улар:
- 814 ўринли «Ўзекспомарказ» 1-2 павилони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
- 1 000 ўринли «Ўзекспомарказ» 3-4 павилони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
- 750 ўринли «Универсал» спорт мажмуаси (Юнусобод тумани, Корхожиота кўчаси, 2А-уй);
- 520 ўринли «Ёшлик» спорт мажмуаси (Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси, мўлжал: «Пахтакор» метро бекати).

Бу ерда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.
Ўзида «CОВИД-19» аломатларини сезган ёки бу касалликка чалинган фуқаролар ушбу масканларга уч йўл билан, яъни:
- тез тиббий ёрдам машинасида;
- оилавий поликлиника қошидаги мобил бригада ёрдамида;
- ўзлари боришлари мумкин бўлади.

Ушбу марказларга мурожаат қилган ҳар бир беморга шифокорларимиз томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бордию, касаллик енгил, аломатларсиз кечаётган бўлса, бундай беморларга керакли дори воситалари ва тавсиялар берилиб, улар уйда даволашга ўтказилмоқда.
Саралаш ва тақсимлаш марказларида жами 3 084 та ўрин ташкил қилинган. Ушбу марказлар ўз фаолиятини бошланганидан буён 3 777 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, шундан 2 688 нафари ётқизилган, 1 336 нафари эса соғайиб, уйларига юборилган. Ҳозирда «CОВИД-19» билан касалланган беморларни саралаш ва тақсимлаш марказларида 1 843 та бўш ўрин мавжуд.

Ушбу марказларга жойлашиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Cалл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзида коронавирус аломатларини сезган бемор қаерга мурожаат қилиши керак?