21:00 / 08.08.2020
1 728

Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берилди

Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берилди
Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиев
Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Kun.uz хабарига кўра, йиғилишда тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ишда йўл қўйган камчиликлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазир ўринбосарлари Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан эълон қилинди.

Аввалроқ, бош вазир раислигида видеоселектор ўтказилаётгани, айрим маҳаллалар раислари кескин танқид қилингани хабар берилганди.
Ҳукумат раҳбари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатишда сусткашликка йўл қўйган айрим маҳаллалар раисларининг қилмишини кескин танқид қилди.

Бош вазир буни ҳеч қайси мезон билан оқлаб бўлмаслигини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)