21:45 / 08.08.2020
3 588

Сергели туман ҳокими ишдан олинди

Сергели туман ҳокими ишдан олинди
Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди.
Манбанинг сўзларига кўра, Шамуратов мансабга совуққонлик билан қарагани, маҳаллалар билан ишламаганлиги ва муҳтожлар рўйхатини шакллантиришда тизимли иш ташкил қилмаганлиги сабабли ишдан бўшатилган.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган Мурод Исабоев Сергели тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Бахтиёр Шамуртов Тошкент давлат аграр университети (1999) ва Ўзбекистон ДСҚ Солиқ академияси (2002) битирувчиси.

У 1999-2012 йилларда солиқ қўмитасида турли лавозимларда ишлаган, 2012-2014 йилларда Тошкент Капитал қурилиш бошқармасида ишлаган, 2014-2018 йилларда Сергели тумани ҳокими ўринбосари бўлган, 2018 йил давомида Тошкент туризмни ривожлантириш департаменти директори бўлган, 2018-2019 йилларда Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил сентябридан буён Сергели тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели туман ҳокими ишдан олинди