09:30 / 12.08.2020
2 607

Болалар коронавирусни жуда тез тарқатувчилари бўлиши мумкин

Болалар коронавирусни жуда тез тарқатувчилари бўлиши мумкин
Болалар оддий шамоллаш каби коронавирусни ҳам жуда осонлик билан тарқатишлари мумкин.
Худди шундай фикрларни Гарвард тиббиёт мактаби собиқ профессори Уилям Хазелтин "CNN"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, шу боис ҳам коронавирусни юқиш нуқтаи назаридан деярли шамоллаш вирусига ўхшайди деб тахмин қилиш учун барча асослар мавжуд.

Бундан ташқари, беш ёшгача бўлган болаларнинг «бошқа одамлар учун жуда хавфли» эканлигини айтаётган Хазелтин уларнинг осонгина вирусни юқтириб олиши ва бошқаларга юқтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган ҳолда тиббий ниқоб тақишлари зарурлигини қайд этмоқда.

«Болаларнинг бурунларида касалликка чалиниши учун етарли бўладиган вирус ҳажми минг баравар кўпроқни ташкил этади, шунинг учун ҳам улар жуда, жуда юқумлидир», дейди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болалар коронавирусни жуда тез тарқатувчилари бўлиши мумкин