2 231
Божхоначилар 663 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг сотилишига чек қўйишди
Коронавирус пандемияси давом этаётган шу кунларда аҳолининг айрим дори-дармонларга нисбатан эҳтиёжи ортиб бормоқда.
Мазкур вазиятдан мўмай даромад орттириб қолишга уринаётган айрим шахслар эса сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширин равишда пуллаш орқали юртдошларимиз саломатлигини жиддий хавф остига қўйиши мумкин.
Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай уринишлардан бири бартараф этилди.
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган мазкур тезкор тадбирда фуқаролар Б.М. ҳамда В.А. 5 дона қоғоз қутиларда сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, чет элда ишлаб чиқарилган 2000 қути дори воситаларини сотишга уринаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, фуқаро В.А. бошқарувидаги “Каптива” русумли автотранспорт воситаси ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов салонида ҳам 600 қути дори воситалари борлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 663 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади