21:43 / 16.08.2020
4 419

Коронавирус пандемиясининг бу оқибати ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган

Коронавирус пандемиясининг бу оқибати ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган
Фото: «Depositphotos/fizkes»
Коронавирус тарқалиши билан пластик жарроҳлик ривожланиши авж олди, дея хабар берди «New York Times» нашри.
Газетанинг таъкидлашича, пандемия даврида турли сервислар ёрдамида видео алоқа бўйича қўнғироқлар сони бир неча баравар ошган. Бироқ бундай ўзгаришлар ҳаммани ҳам хурсанд қилмаган кўринади — кўпгина одамлар ўзини ўзи ёқтирмай қолган. Тўғрироғи, кадрдаги кўринишидан кўнгли тўлмаяпти. Шу боис пластик жарроҳлар хизматидан фойдаланиш кўпайди.

«Бу йил ёздаги каби ҳеч қачон юзни торттириш бўйича бунчалик кўп операцияни бажармаганман», — дея тан олган атланталик пластик жарроҳи, доктор Дайана Александер.

Унинг сўзларига кўра, 18 майдан июлнинг охиригача 251 та ана шундай муолажани амалга оширган. Аксарият мижозлари: «Zoom орқали қўнғироқ қилгандим, билмайман нима бўлганини, лекин кўринишим даҳшатли эди», дея нолишади.

Нашр бундай тренд кутилмаганини ёзмоқда. Чунки АҚШда пластик жарроҳлик анча қиммат — турли муолажалар 3,3 минг доллардан 25 минг долларгача баҳоланади. Устига-устак, пластик операциялар кўпинча суғурта билан қопланмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус пандемиясининг бу оқибати ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган