21:00 / 19.08.2020
3 059

Сурхондарёда коврак йиғувчи ишчилар дўппосланди

Сурхондарёда коврак йиғувчи ишчилар дўппосланди
2020 йилнинг 8 август куни соат 10:00 да Қумқўрғон тумани «Саховат» маҳалласидаги тоғли ҳудудда коврак ширасини йиғиш билан шуғулланувчи МЧЖнинг ишчилари 32 ёшли А.Б., 39 ёшли З.М. ва А.Ж.лар калтакланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ишлаётган вақтида шу жойга 40 ёшли Б.Ч. ва 41 ёшли Х.Ч. лар тахминан 15 нафар нотаниш фуқаролар билан биргаликда бориб, қўлида бўлган таёқ билан М.Б., А.Ж. ва А.Б. ларнинг танасининг турли жойларига уриб, уларга турли кўринишдаги тан жароҳати етказиб, «Бу ерда ишламайсанлар, тоққа қайтиб чиқсанг ўлигинг тушади» деб қўрқитиб, МЧЖга тегишли жами 20 дона елим идишдаги қиймати 168 млн. сўм бўлган 105 кг. коврак шираси ва нархи 1.100.000 сўм бўлган 20 кг. қовурилиб елим идишга солиб қўйилган қўй гўштини ҳамда 2 дона афғон пичоғи, икки дона 100 литр ҳажмли елим идишлари ва А.Б, га тегишли нархи 1.000.000 сўмлик «Samsung J-5» русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Ҳодиса содир бўлган жойидан бир дона синган ҳолдаги таёқ бўлаги ва бир дона бутун ҳолдаги чўпон таёғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда коврак йиғувчи ишчилар дўппосланди