
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини ва хавфсизлигини сақлаш муҳим вазифалардан саналади. Афсуски, бугунги синовли кунларда айрим фуқаролар ўз манфаатларини ўйлаб, белгиланган тартиб қоидаларни қўпол равишда бузишга уринишмоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж шартли харидорга умумий қиймати 48 миллион сўмлик 600 дона вирус блокаторларини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаро С.А.нинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди.
Ушбу шахс шартли харидорга умумий қиймати 16 миллион сўмдан ортиқ бўлган, 193 дона вирус блокаторларни сотишга урингани фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аҳоли СаломатлигиВирус БлокаторлариНоқонуний СавдоТадбир УтказишСурхондарё ВилоятКонтрабандага Қарши Кураш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар