13:30 / 22.08.2020
3 252

Қўқонда йўловчилари исириқ тутатиб юрган юк машинаси ҳайдовчиси жаримага тортилди

Қўқонда йўловчилари исириқ тутатиб юрган юк машинаси ҳайдовчиси жаримага тортилди
Фото: ЎзА
18 август куни ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекцияси қилинаётгани тасвирланган видео тарқалганди. Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича изоҳ берганди.

Изоҳга кўра, Қўқон шаҳар «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан берилган маълумот бўйича корхона ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетган.

ЎзАнинг хабар беришича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти ички ишлар бошқарамаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилган ва Қўқон шаҳар «Тоза ҳудуд» ДУКга қарашли машина ҳайдовчисига қоидабузарлик учун жарима белгиланган.

Фарғона ИИБ ЙҲХБ маълумоти бўйича ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташиган ва унга маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирилиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари Баҳром Алматов (ҳозирда агентлик директори ўринбосари) коронавирусдан ҳимояланиш учун уй шароитида исириқдан кўпроқ фойдаланишни тавсия қилганди. Олий Мажлис Сенатининг февраль ойи охирида бўлиб ўтган иккинчи ялпи мажлисида ташриф буюрувчиларнинг иситмаси бор-йўқлиги тепловизорлар ёрдамида текширилгани, кириш жойида қўриқчилардан бири исириқ тутатгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда йўловчилари исириқ тутатиб юрган юк машинаси ҳайдовчиси жаримага тортилди